Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

98-модда - Ҳар бир бошқарма учун умумий мудир, ҳар бир идора ва муассаса учун уни бошқарадиган мудир тайин қилиниб, у ўша бошқарма, идора ёки муассасаларга бевосита масъул бўлади. Ўз навбатида, бу мудирлар ўша бошқарма, идора ёки муассасаларнинг бош мудири олдида бажарган ишлари юзасидан масъул бўладилар. Шунингдек, волий ёки омил олдида умумий ҳукм ва низомларга қатъий амал қилиш жиҳатидан масъулдирлар.


99-модда - Барча бошқарма, идора ва муассасаларнингг мудирлари фақат идорий низомда қабул қилинган сабабларга кўра ишдан четлатиладилар. Лекин улар бир ишдан бошқа ишга ўтказилиши ва ишдан вақтинчалик четлатилиши мумкин. Уларни тайинлаш, бир ишдан бошқа ишга ўтказиш, вақтинчалик ишдан четлатиш, жазолаш ва ишдан бўшатиш фақат ўша бошқарма, идора ёки муассасаларнинг бош мудири томонидан амалга оширилади.


100-модда - Хизматчилар мудир деб ҳисобланмайдилар. Уларни тайинлаш, бир ишдан бошқа ишга ўтказиш, вақтинчалик ишдан четлатиш, жазолаш ва ишдан бўшатиш ҳам бошқарма, идора ёки муассасаларнинг бош мудири томонидан амалга оширилади.

 

Уммат мажлиси
101-модда - Мусулмонларнинг раъйини ифодалайдиган ва халифа мурожаат қиладиган шахслар Уммат мажлисини ташкил этадилар. Ғайримусулмонлар ҳам ҳокимларнинг зулми ёки Ислом аҳкомларининг нотўғри татбиқ этилаётганидан шикоят қилиш учун Уммат мажлиси таркибида бўлишлари мумкин.


102-модда - Уммат мажлиси аъзолари сайлов йўли билан сайланади.


103-модда - Ислом Давлатининг фуқароси бўлган ҳар бир шахс - эркак ёки аёл, мусулмон ёки ғайримусулмон бўлишидан қатъий назар - балоғат ёшига етган ва ақлан соғлом бўлса Уммат мажлисига аъзо бўлиш ҳуқуқига эга. Лекин ғайримусулмоннинг аъзолик ҳуқуқи ҳокимлар зулмидан ёки Ислом аҳкомларининг нотўғри татбиқ этилаётганидан шикоят қилиш билан чекланади.


104-модда - Шўро (кенгаш) ва машварат умуман раъй олишни англатади. У қонунчилик, таърифлар, турли кашфиётлар каби фикрий ишлар ва илм-фан ишларида мажбурий эмас. Амалий ишларда ва машваратга алоқадор бўлмаган ишларда халифа машварат сўраганда унинг татбиқи мажбурий бўлиб қолади.


105-модда - Шўро фақат мусулмонларнинг ҳуқуқи бўлиб, ғайримусулмонлар бундан маҳрум. Аммо ўз раъйини билдириш раийятнинг мусулмон ёки ғайримусулмон бўлган барча шахслар учун жоиздир.

 

191-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203